Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови йўлга қўйилди

19:44 26 Январь 2023 Жамият
379 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун, яъни 26 январь кунидан бошлаб «Фарғона – Қувасой – Қизил-қия» халқаро йўналишида микроавтобус қатнови йўлга қўйилди. Фарғона вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов пандемия даври чекловлари туфайли тўхтаб қолганди. Икки томонлама ўзаро келишув асосида бу йўналишда Қирғизистон томонидан «Қизил-қия ПАТП», мамлакатимиздан эса “Daewoo Trans Servis” МЧЖ хизмат кўрсатади. Йўналишнинг умумий масофаси 39,5 километрни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар ҳар икки томондан ҳам тонги соат 7:20 да ҳаракат бошлайди. Яқин истиқболда аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб, қатновлар сонини кўпайтириш режалаштирилган.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер