Фарғонадан йўлга чиққан отахон веломарафончилар Самарқанд вилоятига етиб боришди

23:02 03 Апрель 2021 Спорт
637 0

Хабар берганимиздек, шу йил 31 март куни фарғоналик 27 нафар отахон велосипедда кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига қараб йўлга чиқишган эди.

Улар Қамчиқ довони орқали ўтиб Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларини босиб ўтишган ҳолда кеча куннинг иккинчи ярмида Самарқанд вилоятига кириб келишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш, қолаверса мамлакатимиз аҳолиси, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда жисмоний маданиятни шакллантириш мақсадида фарғоналик отахонлар қарийб 800 километрлик масофани велосипедларда босиб ўтишга қарор қилишди.

Кеча эрталаб Жиззах шаҳридан йўлга чиққан отахонларни Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев вилоятга кираверишда кутиб олди. Веломарафончи отахонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий қадамжоларини зиёрат қилишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?