Фарғонадаги янги лойиҳалар сингапурлик сармоядорларда қизиқиш уйғотди

20:35 08 Апрель 2022 Жамият
503 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигида Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров, Сингапур Бизнес федерацияси раҳбарияти ҳамда 85 нафар цингапурлик сармоядорлар иштирокидаги бизнес-вебинарда тақдимот ўтказилди.

«Шаҳарсозлик учун ечимлар» номли вебинарда цингапурлик сармоядорларга Фарғона вилоятида қулай инвестициявий муҳит яратилгани туфайли биргина 2021 йили юзга яқин хорижий корхоналар иш бошлагани қайд этилди. Айни жараёнда Россия, Хитой, Корея, Туркия каби давлатлар инвесторлари билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди.

Уру берилганидек, жорий йилда Фарғона вилояти иқтисодиётида 800 га яқин янги лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилмоқда. Хусусан, онлайн мулоқотда Фарғона шаҳрида 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона қуриш лойиҳаси, вилоят маразида жойлашган Экошаҳарда амалга оширилаётган қурилишлар, «Қўқон» ЭИЗ фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Мулоқот якунида Фарғонада амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларга қизиқиш билдирган цингапурлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари келишиб олинди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?