Фарғонадаги паркда бир гуруҳ ёшлар жанжаллашди

15:50 18 Июнь 2024 Жамият
379 0

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги «Мега парк» да жанжаллашган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 июнь куни вояга етмаганлар О.М., М.А. ҳамда А.Ш.лар мазкур парк ҳудудида ўзаро гап талашиши ортидан жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг жанжалга вояга етмаган А.Ш.нинг қариндоши Ш.Ш. ҳам аралашган.

Мазкур ҳолат шу жойнинг ўзида ички ишлар органлари ходимлари томонидан бартараф этилган.

Қўшимча қилинишича, юқоридаги шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52- (енгил тан жароҳати етказиш), 183-моддалари (майда безорилик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва тегишли судловга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер