Фарғонадаги ошхонада қўлбола алкоголь тайёрлаб сотганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Фарғона шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчасида қўлбола алкоголь маҳсулотлари тайёрланганлигини аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бу ҳолат аниқланди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳри ҳудудида фаолият юритувчи «К.Л.» оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш шохобчасида фуқаро А.К. алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган.
Ушбу шохобчадан 17 та номдаги 189 дона қўлбола алкоголь маҳсулоти, 146,5 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг