Фарғонадаги ЙТҲда икки оиладан олти киши вафот этди, тўрт киши эса жонлантириш бўлимида

15:47 11 Май 2021 Жамият
856 0

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида юз берган ЙТҲда икки оиладан бўлган олти киши вафот этди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

11 май куни вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган ЙТҲларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилишда маълум қилинишича, 10 май куни Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган ЙТҲда 6 нафар фуқаро — икки оила вакиллари вафот этган. Яна тўрт киши туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Йиғилишда водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?