Фарғонада жаҳон чемпионатлари учун футбол тўплари ишлаб чиқарилади

10:29 26 Ноябрь 2021 Жамият
209 0

Фото: "Халқ сўзи"

Футбол бўйича жаҳон чемпионати, Европа чемпионлар лигаси мусобақалари учун тўплар ишлаб чиқарувчи Покистоннинг «Forward Group» компанияси Фарғонада ҳамкорликда тўп ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Фарғона вилояти ҳокимлигида «Forward Group»компанияси директори Ахтар Хважа бошчилигидаги делегация аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда бу борада ўзаро фикр алмашилди.

«Adidas»,«Nike», «Diadora», «Star sports» ва бошқа брендлар учун спорт буюмлари ва футбол тўплари ишлаб чиқарувчи ушбу компания томонидан киритилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳа Фарғона шаҳрида тадбиркор Бахтиёр Тошпўлатов томонидан ташкил этилган ҳамда 2010 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган тўп ишлаб чиқариш корхонаси негизида амалга оширилиши мақсад қилинган.

                                                    Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?