Фарғонада замонавий мутахассисликлар бўйича халқаро университет ташкил этилади

Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ахборот технологиялари соҳасида дунёнинг таниқли мутахассисларидан бири, туркиялик профессор, International Swiss Science University ректори Тунжай Севиндикни қабул қилди.
Учрашувда ахборот технологиялари соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида фаол ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама этилди.
Тунжай Севиндик вилоят раҳбарига Фарғона шаҳрида барпо этилаётган 13 қаватли замонавий IT-Park лойиҳаси билан танишгани, ушбу марказ унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади.
Мулоқот жараёнида инновацион ривожланиш ва рақамли иқтисодиёт даврида блокчейн ва криптовалюталар билан амалга ошириладиган турли хилдаги молиявий операциялар яқин йилларда Ўзбекистонда ҳам банклар фаолиятининг ажралмас бўлагига айланиши, молиявий муассасаларда блокчейн мутахассисларига катта эҳтиёж бўлиши қайд этилди.
Шу нуқтаи назардан учрашув якунида Фарғонада блокчейн муҳандислиги ҳамда компьютер ўйинлари яратиш соҳаларига ихтисослашган халқаро университет ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.
— Бу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, қисқа фурсатда тўлиқ рўёбга чиқариш учун ёрдамга тайёрмиз, — деди Х. Бозоров. — Шу сабабли янги университетни келгуси ўқув йилидан бошлаб иш бошлаши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг