Фарғонада Япония компанияси томонидан дрончилар  тайёрлаш мактаби ташкил этилади

19:16 24 Ноябрь 2022 Жамият
534 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров амалий ташриф билан келган Япониянинг “Sanctuary” ва “DS Drone School Osaka” компаниялари раҳбари Уэмурa Мaсaтони қабул қилди.

Учрашувда Япония компанияси иштирокида Фарғона вилоятида «ақлли» қишлоқ хўжалиги тизимини жорий этиш, соҳага илғор ахборот технологияларини татбиқ қилиш, дронлар орқали экинларни парваришлаш каби вазифалар истиқболи кўриб чиқилди.

Ўз навбатида Уэмурa Мaсaто Фарғона вилоятида кластерлар ҳамда фермер хўжаликлари учун дронлар орқали далаларда экин парвариши юзасидан маълумот йиғиш ҳамда таҳлилий мониторинг юритиш, шунингдек, Японияда ишлаб чиқарилган 30 кг юк кўтариш қувватига эга қишлоқ хўжалик дронлари орқали экинларни кимёвий ўғитлаш хизматини ташкил этишга амалий ёрдам бериш учун тайёр эканини маълум қилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, дастлабки босқичда амалий самарадорликни кўрсатиш учун ушбу хизматлар бепул тақдим этилади. Шундан сўнг кластер корхоналари раҳбарлари билан шартнома асосида иш олиб бориш режалаштирилмоқда.

Юзма-юз мулоқотда Фарғонада қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган дрончилар тайёрлаш мактабини ташкил этиш ҳамда муваффақиятли битирувчиларга халқаро сертификатлар бериш тизимини жорий қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер