Фарғонада Ватан ҳимоячилари куни тантаналари

15:47 14 Январь 2022 Жамият
243 0

Фото: Халқ сўзи

Қутлуғ сана муносабати билан Фарғона шаҳридаги Хотира хиёбонида Ватан ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Муаззам майдонда Фарғона вилоят ҳокимлиги вакиллари, ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар жамул-жам бўлдилар. Ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига анвойи гуллар қўйилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Шундан сўнг Шарқий ҳарбий округ хизматчилари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва бошқа ҳарбий тузилмалар офицер ва сержантлари майдон бўйлаб саф тортиб ўтишди.

Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Х. Бозоров тадбир қатнашчиларини байрам билан қутлаб, юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбийларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони, Фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда вилоят санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?