Фарғонада «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг биринчи босқичида 201 та МФЙдаги муаммолар бартараф этиляпти

13:38 08 Сентябр 2022 Жамият
278 0

Фото: Халқ сўзи

Президентнинг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида жорий йилнинг февраль-март ойларида мамлакатимиз миқёсида «Ташаббусли бюджет» жараёни ўтказилди.

Фарғона вилоятида ўтказилган жараён якунларига кўра, энг кўп овоз тўплаб, 137,3 млрд.сўмлик – 247 та таклифлар ғолиб бўлди. Айни пайтда ушбу лойиҳалар доирасида вилоятдаги 201 та МФЙда истиқомат қилувчи 850 минг нафардан зиёд ҳамюртларимизнинг муаммолари бартараф этилмоқда.

Фарғона вилояти молия бош бошқармаси маълумотига қараганда, шу кунга қадар 59 та умумтаълим мактаби, 10 та мактабгача таълим ташкилоти, 4 та тиббиёт муассасалари таъмирланди. Айни жараёнда 9 та умумтаълим мактаблари ҳамда 8 та тиббиёт муассасаларига замонавий жиҳозлар етказиб берилди.

Шунингдек, 81 та маҳаллада 155,2 км ички йўллар таъмирланди, 39 та маҳаллада янги ТП, бетон таянч устунлар ўрнатилиши ва қўшимча тармоқлар тортилиши ҳисобига 33 мингдан ортиқ хонадонларда яшовчи қарийб 200 минг аҳолининг электр таъминоти яхшиланди. Ҳозирда 6 та МФЙни табиий газ тармоғига улаш учун 24,8 км тармоқ тортиш ишлари давом этмоқда.

Ўз навбатида 168 минг нафардан ортиқ ҳамюртларимиз тоза ичимлик суви билан таъминланди, 26 та кўп қаватли уйлар, 50 дан кўпроқ МФЙларда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, шу йилнинг 15 июлидан «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи босқичига старт берилиб, 115 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ажратилди. Шу мақсадда 2 минг 695 та таклифлар овоз бериш босқичига ўтказилган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер