Фарғонада «Таълим ва касб-2022» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

13:07 22 Сентябр 2022 Жамият
224 0

Фото: Халқ сўзи

Шу йилнинг 26 сентябрь куни Фарғона шаҳридаги Ёшлар марказида «Таълим ва касб-2022» халқаро кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Унда Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Тошкентдаги Пучон университети, Олмаотадаги Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институти, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети, Истанбул Айдин университети, И.M.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, Назарбоев университети, Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети, Тошкентдаги Вебстер университети, Белорусия давлат университети дунёнинг 40 дан зиёд олий ўқув юртлари иштирок этади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, кўргазмага ташриф буюрган ёшлар таълим муассасалари вакиллари билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда таълим жараёни, таълим тизими ва бошқа муҳим масалалар бўйича батафсил маълумот олишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Фарғона шаҳри ЮНEСКО томонидан таълим жадал ривожланаётган дунё шаҳарлари рўйхатига киритилган. Айни пайтда Фарғонада 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, Жанубий Корея, Латвия сингари хорижий ОТМлар филиаллари ҳам ташкил этилган.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер