Фарғонада судьяларнинг сайлов қонунчилиги бўйича малакаси оширилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова, Ички ишлар академияси, Тошкент давлат юридик университети профессор ўқитувчилари ҳамкорлигида Янги Ўзбекистонда сайловларни умумэътироф этилган халқаро меъёрлар асосида ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
Унда Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят маъмурий суди, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари қатнашди.
Семинарда жорий йилда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш мақсадида сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Йиғилишда судьялар томонидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш бўйича вилоят суди раиси Шуҳрат Камолов томонидан тасдиқланган режа ўқиб эшиттирилиб, ижро учун қабул қилинди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг