Фарғонада Сенат ишчи гуруҳи ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда

16:48 18 Август 2022 Жамият
334 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати қўмита раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Баҳодир Тажиев, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши котибияти, вилоят ҳокимлиги масъуллари, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда туман бўлимлари бошлиқлари, биолаборатория мудирлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда 17-19 август кунлари ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини янада такомиллаштириш, фитосанитар ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда агрокимёвий хизматлар сифатини яхшилаш бўйича Фарғона вилоятида олиб борилаётган ўрганишлар ҳақида маълумот берилди.

Қишлоқ хўжалиги тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар бутун мамлакатимиз, хусусан, Фарғона вилоятида ҳам ўз самарасини бераётгани айтиб ўтилди. Бу соҳада катта тажрибага эга мутахассислар кўпчиликни ташкил этиши таъкидланди. Аммо бугунги давр соҳага илм-фан ва инновацион ғояларга асосланган янгича ёндашувни тақозо этмоқда.

Юзма-юз мулоқотда ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда вилоят масъуллари томонидан ўзаро ҳамкорликда олиб борилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер