Фарғонада «Саломатлик кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди

Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши томонидан Қувасой шаҳридаги «Аҳмад Ал-Фарғоний» дам олиш уйида мини футбол бўйича «Саломатлик кубоги» спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа ўйинлари уч кун давом этиб, унда вилоят, туман-шаҳар тиббиёт муассасалари жамоалари майдонда ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Шу тариқа фахрли биринчи ўрин Қува тумани, иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Фарғона шаҳри ҳамда Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси жамоалари эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгашининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг