Фарғонада салкам 90 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб ташланди

10:56 08 Август 2022 Жамият
464 0

Фото: Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 4 июль куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида салкам 90 та дарахт ноқонуний равишда кесилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон вилоятидаги «Қирккетмон» маҳалласида мутахассислар томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Маълум бўлишича, туман электр тармоқлари ходимлари «одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи» дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиб ташлаган.

Маҳалла ҳудудидаги 48 туп кўп йиллик сосна, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар кесилган. Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 43,4 миллион сўмни ташкил этди. Бироқ дарахтларнинг ёши ва камёблигини ҳисобга олган ҳолда 856,5 миллион сўмлик жарима белгиланди.

Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига тақдим этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер