Фарғонада ўзини ИИБ ва банк ходими сифатида таништирган фирибгар ушланди

16:27 26 Август 2022 Жамият
520 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Х. фуқаро М.га ўзини Тошкент шаҳар ИИБ ходими деб таништириб, суд органларида иши кўрилаётган турмуш ўртоғи Б.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олиб, яна 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Н.Х. бошқа бир фуқаро Н.Қ.га Тошкент шаҳрида банк филиалида ишлашини айтиб, имтиёзли шартлар асосида кредит олиб бериш эвазига унинг 4,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер