Фарғонада ОТМ талабалари учун кечки соатларда жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилади

Фото: Иллюстратив cурат
Айни пайтда Фарғона вилояти марказида жойлашган 5 та олий таълим муассасасида 50 минг нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Улар учун қулай яшаш шароити яратиш, жамоат транспортидан фойдаланиши каби масалалар долзарб ҳисобланмоқда. Чунки бугун олий таълим муассасаларида ўқув бинолари, талабалар турар жойлари етишмаслиги бор гап. Айниқса, ўқув жараёнлари бир неча навбатда ташкил этилиши сабабли Фарғона шаҳрининг турли даҳалари ҳамда қўшни ҳудудлардан қатнаб ўқувчи талабалар кеч соатларда жамоат транспортидан фойдаланиш борасида турли қийинчиликлар билан юзма-юз келмоқда.
Бу масала Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов бошчилигида олий таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда транспорт соҳаси масъуллари иштирокида видеоалоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.
Унда барча ОТМлар раҳбарларига кечки соатларда уйга қайтадиган талабаларнинг бориш йўналишлари бўйича тезкор ҳисоб-китоб қилиб, умумлашган маълумотларни вилоят ҳокимлигига тақдим этиш вазифаси топширилди. Шу тариқа ҳар бир олий таълим муассасасидан талабалар учун кеч соатларда қайси йўналишда нечта автобус қатнови қўйилиши белгиланадиган бўлди. Бунинг учун Фарғона вилояти транспорт бошқармаси томонидан транспорт хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда амалга ошириши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг