Фарғонада ўсимлик касалликларини аниқловчи лаборатория ташкил этилди

09:42 19 Сентябр 2022 Жамият
428 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси лойиҳаси доирасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида жамғарманинг грант маблағи ҳисобидан 164 минг АҚШ долларлик замонавий фитосанитария, ўсимликлар ва мевали дарахтлар касалликларини аниқловчи лаборатория ускуналари хориждан олиб келиниб фойдаланишга топширилди.

Шу тариқа лабораторияда 30 дан зиёд замонавий асбоб-ускуналар ёрдамида ўсимликларга зарар келтирувчи, оддий қурилмаларда текшириб бўлмайдиган вирусли ва бактериологик касалликларни аниқлаш имконияти яратилди.

Лабораторияга ўрнатилган янги асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича покистонлик мутахассис, доктор Амир Малик Ҳумоюн бошқарма ходимлари билан амалий машғулотлар ўтказди. Бир ҳафталик тренинглар якунида махсус сертификатларга эга бўлган фарғоналик мутахассислар мустақил равишда лаборатория таҳлилларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.

 

Лойиҳа координатори Камолиддин Каримовнинг айтишича, ушбу лаборатория ишга туширилиши муносабати билан нафақат вилоят, балки Фарғона водийси ҳудудий тадбиркорлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда шахсий томорқа ер эгалари аввалгидек Тошкент шаҳрига бориш, навбат кутиш сингари қийинчиликлардан қутилишди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер