Фарғонада ноқонуний тамаки савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

19:05 17 Март 2025 Жамият
177 0

Фарғона шаҳрида ноқонуний тамаки маҳсулотларини 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Ю. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 2 000 қути «Esse change» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 50 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер