Фарғонада нефтни қайта ишлаш заводи олдида ўзини ёқиб юборган завод ходими вафот этди

11:50 10 Август 2022 Жамият
374 0

Фото: Архив сурат

Фарғонада бензин сепиб, ўзини ёқиб юборган нефтни қайта ишлаш заводи ишчиси вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Аниқланишича, С.Х. 10 август куни соат 07:05 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни аёл ўзи ишлаган корхона ҳудудига рухсатнома йўқлиги сабабли киритилмаган эди.

Орадан бир соат ўтгач, аёл қайтиб келиб, бензин сепиб, ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи қўриқчилари ўз-ўзини ёқмоқчи бўлган аёлни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ С.Х. кийимлари ёниб кетиши оқибатида танасининг кўп қисми куйиб кетган. Ёнғин ўчирилгандан сўнг аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали комбустиология бўлимига етказилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер