Фарғонада мактаб ўқувчисининг юзига тарсаки туширган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилди

12:54 14 Май 2024 Жамият
242 0

Ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия ходими мактаб ўқувчисининг юзига тарсаки туширгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят Миллий гвардия бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, Миллий гвардия масъуллари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат Фарғона вилояти Қўштепа туманида жойлашган 49-мактабда содир бўлгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан хизмат суриштируви ўтказилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган видеотасвирда акс этган ходим эгаллаб турган лавозимидан четлатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?