Фарғонада 231 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Фото: Халқ сўзи
Божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда кучли тасир қилувчи дори воситаларининг юртимизга ноқонуний равишда олиб кирилиши, сақланиши ҳамда айланишига тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг «Халқ сўзи» мухбирига маълум қилишича, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ билан ҳамкорликда кучли тасир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида «Фарғона-Қўқон» автомобиль йўлида ҳаракатланаётган Н.А. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автотранспорт воситаси тезкор кузатувга олинди. Машина Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина олд ўриндиғида икки дона қора рангли целлофан пакетда хорижда ишлаб чиқарилган, сифати ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 231 миллион сўмлик 80 та ўрамда 1118 дона «Регопен 300 мг» ҳамда 398 дона «Тропикомид 10мг» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг