Фарғонада клиникадан 12 миллион сўмлик кислород баллонлари ўғирлаб кетилди

23:29 25 Ноябрь 2021 Жамият
488 0

Архив сурат

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида клиникадан кислород баллонларини ўғирлаган шахс аниқланди.

19 ноябрь куни С.М исмли аёл ИИБга клиникада юз берган ўғрилик иши юзасидан мурожаат қилган.

Аёлнинг маълум қилишича, 17 ноябрь кунидан 19 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган ўзига тегишли бўлган клиникага ғайриқонуний равишда кириб, ўғрилик содир этган.

Номаълум шахс жами нархи 12.500.000 сўмга тенг бўлган кислород баллонларини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Қ. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?