Фарғонада Италия элчихонаси ходимлари нимадан ҳайратланишди?

Фото: Халқ сўзи
Италиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳарбий аттешеси Стефано Порчедда ҳамда элчихона ходими Мауро Франселли ўтган ҳафта Фарғона вилоятининг бир қатор шаҳар ва туманларида бўлди.
Эелчихона вакиллари учун, айниқса, Риштон туманига қилинган ташриф унутилмас таассуротлар улашганини улар мамнуният билан таъкидладилар. Бу ерда улар дастлаб уста кулол, тадбиркор Равшан Тожиддинов раҳбарлик қилаётган «Р+Корон» корхонасига қарашли кулолчилик музейида бўлишди. Меҳмонларга Риштон кулолчилиги тарихи, бугунги кунда эришилаётган ютуқлар, туманнинг туризм салоҳияти, маданияти хусусида маълумот берилди.
— Бугун мен ўзимни эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис этдим. Риштон кулолчилик маҳсулотлари чиндан ҳам ҳайратланарли. Бу ердан кетгим кетмай қолди, — дейди Стефано Порчедда. — Бу санъат асарларининг барчаси қўл меҳнати орқали яратилаётгани ҳайратимни янада оширди.
Риштон туманига амалга оширилган ташриф режасига кўра, элчихона вакиллари «Халқаро кулолчилик маркази» фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг