Фарғонада икки маст эркак озиқ-овқат дўконини остин-устун қилиб, мижозларни калтаклади

18:25 20 Август 2024 Жамият
242 0

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилоятидаги савдо дўконида содир этилган безорилик ҳолати юзасидан икки кишига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 август куни фуқаро Ш.Р. ҳамда  М.П.лар биргаликда маст ҳолда С.Темур кўчасидаги озиқ-овқат дўконига кириб, сотувчи билан келишмовчилик сабабли уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Дўконга харидор сифатида кирган Х.И. ва унинг турмуш ўртоғи С.И.лар жамоат жойида сўкиниб, шовқин қилмаслик кераклигини айтганда Ш.Р. ва М.П.лар Х.И. ҳамда С.И.ларнинг баданини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

Бундан ташқари ўзларининг тартибсизликларини давом эттириб, дўкондаги озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етказган.

Манбага кўра, ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Ҳозирда  дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?