Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 5,5 млрд сўмдан зиёд зарар етказди

08:03 30 Сентябр 2024 Жамият
263 0

Фото: «Ўзенергоинспекция»

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 5,5 млрд сўмдан зиёд зарар етказди. «Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти Марғилон шаҳри «Кичик саноат зонаси» ҳудудидаги нотурар жойда фуқаро Т.М. ва бошқалар олдиндан жиноий тил бириктириб, ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилгани ва қўлбола газ қурилмаларини (горелка) ўзбошимчалик билан ер остидан ўтган ўрта босимли газ қувурига яширин равишда улаб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича давлат манфаатига 5 миллиард 604 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Т.М., К.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер