Фарғонада ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

10:37 23 Сентябр 2022 Жамият
232 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “R.» хусусий фирмаси раҳбари Н.Ч. корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун Ёзёвон тумани ҳудудидан ажратилган 23 сотих ер майдонини фуқаро М.га 15 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, 10 000 АҚШ доллари ва 55 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер