Фарғонада ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

10:46 29 Сентябр 2022 Жамият
409 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Н. бошқа бир фуқаро Б.С.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Z.F.” МЧЖга гулчиликка ихтисослашган иссиқхона қуриш учун ажратиб берилган, 4,5 гектар ер майдонини 35 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер