Фарғонада «Энг улуғ, энг азиз» танлови  ғолиб ва совриндорлари рағбатлантирилди

16:10 30 Август 2022 Жамият
397 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий республика кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичи ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Кинематография агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Республика «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблари Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида ташкил этилган тадбирда тантанали равишда эълон қилинди.

— Энг улуғ, энг азиз байрамга тараддуд ишлари жараёнида ҳудудларда олиб борилаётган кенг кўламли ҳаётбахш ислоҳотлар ижодий жамоамиз томонидан кенг ёритилди, — дейди Фарғона вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Соҳиба Абдураҳмонова. — Бугун камтарона ижодий фаолиятим муносиб баҳоланиб, танлов ғолиблари сафидан ўрин олганимдан беҳад мамнунман.

Тадбирда телевидение, босма даврий нашрлар, интернет журналистикаси, публицистика, бадиий ижод, рассомчилик каби йўналишларда ғолиб топилган фахрли ўрин соҳиблари ва совриндорларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?