Фарғонада дўстининг тўйи куни кортеж уюштирганлар қамалди

12:58 12 Август 2024 Жамият
230 0

Фото: Видеодан кадр

Фарғона вилоятида дўстининг тўйи куни кортежлар уюштирган ҳуқуқбузар ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида дўстининг тўйига борган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг қатновига халал бериб, тўй кортежи уюштирган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар шахсига аниқлик киритилган. Шунингдек, уларнинг бошқарувидаги машиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Танишимнинг тўйида ўзимни BYD машинамда қарама-қарши ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман», дейди ҳайдовчилардан бири.

Қоидабузарлар майда безорилик содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер