Фарғонада депутат ташаббуси билан 20 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди

17:07 11 Август 2022 Жамият
314 0

Фото: Халқ сўзи

Энг улуғ, энг азиз байрам – истиқлолимизнинг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жойларда халқимизга хос эзгу қадриятлар асосида кенг кўламли хайр-саховат тадбирлари ўтказилмоқда.

Фарғона туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутати Бекзоджон Райимов ҳомийлигида навбатдаги хайрли тадбир ташкил этилди. Яъни “Миндон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўйхатида турувчи эҳтиёжманд оилалардаги 20 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилиб, элга дастурхон ёзилди.

Тадбир доирасида мактаб ёшига етган болажонлар учун мактаб формалари, ўқув қуроллари, ётоқ мебеллари, ўйинчоқлар ҳамда велосипедлар совға қилинди. Шу куни депутат томонидан тумандаги сурункали касалликлар билан оғриётган беморлари бор бир неча оилаларга ҳам моддий кўмак улашилди.

— Халқимизнинг бизга бўлган ишончини, умидини оқлашимиз зарур, — дейди ёш депутат Б. Райимов. –Бундай эзгу мақсад йўлидаги ишларимиз бардавом бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер