Фарғонада бу йил 102 минг нафардан зиёд абитуриент тест топширади

14:26 08 Август 2022 Жамият
465 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун эртада тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона шаҳрида ҳам абитуриентлар учун тест синовлари бошланди.

— Тест синовлари 13 кун давомида икки сменада ўтказилиб, бир сменада 4 минг 200 нафар абитуриент имтиҳон топширади, — дейди Давлат тест марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи Исмоилжон Шокиров. — Шу мақсадда Фарғона давлат университети, Марғилон шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадиони ҳамда анклав ҳудудлигини инобатга олиб, Сўх туманида жойлашган «Сўғдиёна» стадиони тест синовлари ўтказиш учун мукаммал тайёрланди.

Абитуриентлар учун қулай об-ҳаво шароити вақти танланиб, қуёшдан сақланиш учун бепул бош кийим, салқин ичимликлар тарқатилмоқда.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер