Фарғонада божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюта олиб чиқилишининг олди олинди

12:51 29 Ноябрь 2022 Жамият
273 0

Фото: Халқ сўзи

Божхона органлари томонидан валюта қимматликларини турли қинғирликлар билан мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқишга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси «Фарғона» чегара божхона ходимлари пост орқали ҳаракатланаётган фуқаро И.Ш. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автотранспорт воситасини белгиланган тартибда кўздан кечирди. Натижада автомашина салонида яширин жойда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган жами 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолат. «Фарғона аэропорти»да хорижга учиб кетиш мақсадида пост орқали «яшил йўлак» орқали ҳаракатланаётган фуқаро Н.Р. тўхтатилиб, унга тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Ушбу юклар орасида божхона органи ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилганидан ортиқча бўлган 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта қимматликлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?