Фарғонада бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови бўлиб ўтди

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоятида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови бўлиб ўтди.
20-Бағдод, 26-Данғара, 35-Тинчлик, 40-Пахтакор, 43-Бўстон, 47-Заркент, 54-Ғафур Ғулом, 55-Водил ҳамда 57-Ҳамид Олимжон сайлов округларида ўтказилган сайловларда сайловчилар ўзлари танлаган муносиб номзодлар учун овоз берди. Шу тариқа бўшаб қолган ўринга сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида вилоят сайлов комиссияси раиси Илҳом Мамажоновнинг қарори қабул қилинди.
Сайловчилар ишончига сазовор бўлган номзодларнинг 3 нафари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, 3 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси, 2 нафари Ўзбекистон Экологик партияси, 1 нафари «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси ҳисобланади.
20-Бағдод сайлов округидаги 19 та сайлов участкасида ҳам ушбу сиёсий тадбир сайловчилар уюшқоқлигида ташкил этилиб, унда рўйхатга олинган сайловчиларнинг 80 фоиздан зиёди иштирок этди.
— Тайёргарлик ишлари жараёнида кўргазмали семинар ўтказилиб, ушбу жараённинг барча керакли жиҳатлари бўйича сайлов участкаси аъзоларининг амалий кўникмалари оширилди, — дейди 432-сайлов участкаси раиси Зироатхон Ҳамдамова. — Бугунги сайловда рўйхатга олинган 2400 нафар сайловчилар фаоллик кўрсатиб, ўзлари маъқул топган номзодни қўллаб-қувватладилар.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг