Фарғонада Бош вазир ўринбосари хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказди

14:17 12 Август 2022 Жамият
242 0

Фото: Халқ сўзи

Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулга ташриф буюрган қирққа яқин аёлларнинг уй-жой таъминоти, яшаш хонадонларини таъмирлаш, имтиёзли кредит ва субсидия ажратиш, бандлик, саломатлигини тиклаш, оилавий низоларни ҳал қилишга доир мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг аксар қисми шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ёки бошлаш истагида бўлган, «Аёллар дафтари» рўйхатида турган бир гуруҳ хотин-қизларга тикув машиналари ҳамда пишириқ печлари тақдим этилди.

— Бугун мен ҳам замонавий тикув машинасини олдим, — дейди фарғоналик Матлуба Ўринбоева. — Чеварлик қўлимдан келади. Энди тикувчилик билан шуғулланиб, оиламизнинг доимий даромад манбаини таъминлаш имконига эга бўлганимдан беҳад мамнунман.

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер