Фарғонада аёлга фарзандини ишга жойлашини айтиб пул ундирган шахс жавобгарликка тортилди

10:43 30 Октябр 2021 Жамият
368 0

Олтиариқ туманида 24 октябрь куни М.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс ишончига кириб, ўғлини ишга олиб кириб қўйишлигини айтиб, 100 АҚШ доллар пулларини олганини айтган. Кейинчалик номаълум шахс берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.В содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?