Фарғонада 64 миллион сўмлик пақилдоқлар савдосининг олди олинди

Фото: Халқ сўзи
Янги йил байрами яқинлашгани сайин айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан сифати кафолатланмаган ҳамда хавфлилик даражаси юқори бўлган пиротехника воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар сезиларли даражада ортади. Бу ҳолатга қарши божхона органлари ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тизимли равишда кураш олиб бормоқда.
Фарғона вилоят божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Водил-Ёзёвон» йўналишида ҳаракатланаётган Р. Ш. бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси Ёзёвон тумани ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 31,6 миллион сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, бошқарманинг»Ўзбекистон» чегара божхона постида ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пиёда ҳаракатланаётган Э.Ф.га тегишли юклар текширилди. Ва бу юклар орасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 32,3 миллион сўмлик пиротехника воситаси борлиги фош этилди.
Айни пайтда ушбу ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг