Фарғонада 414 дона суюлтирилган газ баллони яширилган «бункер»лар аниқланди
Фото: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ
Фарғона вилояти Бувайда туманида 414 дона суюлтирилган газ баллонини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 октябрь куни Бувайда туманида ўтказилган рейд тадбирида туманнинг Деҳқонобод ва Дўстлик МФЙларида суюлтирилган газ баллонларини ноқонуний сақлаш учун мўлжалланган «бункер»лар аниқланди.
Хусусан, Деҳқонобод МФЙда фуқаро А.Т.га тегишли нотурар жойда 69 та, фуқаро Э.Ф. хонадонида 35 та «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминотига тегишли маиший газ баллонлари топилган. Фуқаро А.К. маҳалладаги нотурар жойда «бункер» ташкил қилган ва у ерда 110 та маиший газ баллони аниқланган.
Шунингдек, Дўстлик МФЙда жойлашган фуқаро А.Т.га тегишли нотурар жойда Т.Ҳ. томонидан «бункер» ташкил этилган ҳолда, 200 дона газ баллони сақланаётгани маълум бўлган.
«Тадбирлар давомида жами 414 дона (314 таси суюлтирилган газ билан тўлдирилган) маиший газ баллонларидаги 6,2 минг кг суюлтирилган газ маҳсулоти талон-торож қилинишининг олди олинди», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда далолатномалар тузилган ва барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг