Фарғонада 300 гектар майдонда Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди барпо этилади

16:09 16 Август 2021 Жамият
817 0

Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда, Халқаро аэропорт яқинидаги «Илғор» МФЙ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди лойиҳасини муҳокамасини ўтказди.

Қайд этилишича, эски аэродром ҳудудидан 150 метрлик муҳофаза зонаси қолдирган ҳолда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди жойлаштириладиган, сўнгра 10 гектар майдондан иборат яшил ҳудуд билан қопланиб, 40 минг аҳолига мўлжалланган 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлар билан давом этадиган Экошаҳар лойиҳаси жами 300 гектар майдонда амалга оширилади.

Хайрулло Бозоров, масъулларга ушбу шаҳарчанинг ўртасидан оқиб ўтиши режалаштирилган канални қазиш ишларига киришиш, шаҳарчадаги яшил майдон ҳудудларини режасини белгилаб, Экошаҳарнинг ободонлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда яшил майдонлар ва дарахтзор орасида сайр қилиш ва велоспорт билан шуғулланиш учун йўлакчалар бўлишини ҳисобга олиш, кичик саноат ҳудудини 50 сотихдан лотларга ажратиб, ташаббускорларни аниқлаш ҳамда онлайн аукцион орқали савдога чиқариш ва бошқа топшириқларни белгилаб берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?