Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида аёлни уч нафар шахс зўрлик ишлатиб олиб кетиб, бир ой давомида ушлаб турганлиги ва номусига текканлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Аниқланишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 22.09.2020 йилда Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 25.03.2020 йилда фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. лар билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб турганлиги, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини билдирган.
Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилганлиги, олиб кетилганлиги ва асоссиз ушлаб турилганлиги ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган.
Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 12.12.2020 йилда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.
Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
- Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
- Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
- Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг