Фарғонада 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди

18:19 13 Май 2024 Жамият
139 0

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги «G-W.». ва «E-W.» МЧЖлар масъул шахслари ҳамда бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?