Фарғонада 1 миллиард сўмлик уяли алоқа воситалари ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

15:17 16 Август 2022 Жамият
296 0

Иллюстратив фото

Мамлакатимизга уяли алоқа воситаларини олиб киришга ҳукуматимиз томонидан алоҳида меъёрлар жорий этилган бўлиб, унга кўра жисмоний шахслар томонидан 6 ойда бир маротаба божхона чегаралари орқали ўз эҳтиёжлари учун уяли алоқа воситаларини олиб киришлари мумкинлиги қайд этилган. Тадбиркорлар томонидан эса олиб кирилган уяли алоқа воситалари учун белгиланган тартибда божхона тўловлари тўланиши керак.

Фарғона вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан уяли алоқа воситаларини ноқонуний равишда олиб киришга қарши навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида И.А. бошкарувидаги “КИА Бонго” русумли автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилди ва белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашина юкхонасида ҳайдовчи томонидан ноқонуний олиб кирилаётган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1 миллиард сўмликдан ортиқ уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг “Халқ сўзи” мухбирига маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даврда 9 та ҳолатда умумий қиймати 2 миллиард 600 миллион сўмлик 2 минг 700дан зиёд уяли алоқа воситаларининг юртимизга ноқонуний равишда олиб кирилиши олди олинди.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер