Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида Ҳиндистон университетининг қўшма факультети очилади

Фото: Халқ сўзи
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ректори Акмал Сидиқов раҳбарлигидаги делегациянинг Ҳиндистонга амалга оширган ташрифи доирасида Гуруграм давлат университети билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Шу тариқа икки олий таълим муассасаси ўртасида фармацевтика йўналишида қўшма факультет ташкил этилади. Талабалар икки йил Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтида, икки йил Гуруграм давлат университетида соҳа бўйича таҳсил олиш имконига эга бўлишади. Факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.
Ташриф асносида хорижий инвестицияни жалб этиш ва ҳиндистонлик талабаларнинг Ўзбекистон олий таълим тизимига қизиқишини ошириш мақсадида Деҳли шаҳрида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг махсус офиси ўз иш фаолиятини бошлади.
Шунингдек, Ҳиндистоннинг машҳур шифохоналар тармоқларидан бири “Venkateshwar Hospital” билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Онкология соҳасига ихтисослашган клиникада жигар, буйрак ва бошқа ички органларни кўчириб ўтказиш бўйича мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади. Ҳамкорлик доирасида институтнинг бакалавриат, магистратура ва ординатура босқичида таълим олаётган талабалар, профессор-ўқитувчиларнинг мазкур клиникада бепул тажриба алмашиш, малака ошириш ва илмий-амалий жараёнларда бевосита иштирок этиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг