Фарғона ёшлари яратилган шароитдан мамнунми?

14:30 21 Май 2021 Жамият
432 0

Шу йилнинг 21 май куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят, шаҳар-туман Кенгашларининг қўшма сессияси ўтказилди.

Сессия ишида Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимлари ҳамда кун тартибига киритилган масалага дахлдор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев қатнашди.

Сессия кун тартибига кўра вилоятда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимовнинг ахбороти эшитилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, айни пайтда вилоятда «Ёшлар дафтари»га киритилган, ишлаш истагида бўлган 81 минг нафардан зиёд ёшларнинг бандлигини таъминлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Йил бошидан буён 42 минг 588 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди. 3 минг 87 гектар ер майдонлари 20 сотихдан – 50 сотихгача бўлиб бериш орқали 23 минг 177 нафар ёшлар даромад манбаига эга бўлди. Вилоятда 152 та «Ёшлар кооперациялари» ташкил этилди.

Вилоятнинг чегараолди ҳудудлари ҳамда 123 та ижтимоий вазият бўйича муаммолар юзага келган маҳаллалардаги ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Таълим ва спорт муассасаларига 33 минг 795 та жиҳозлар олиб берилиб, 9 минг 616 та тўгаракларга 288 минг 244 нафар ёшлар жалб этилди.

Сенат Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 17-21 май кунлари ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг Фарғона вилояти чегара олди туманларида амалга оширилиши ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев ўрганиш натижалари ҳақида сўз юритиб, шаҳар ва туманларда бу борада йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди. Кутубхоналар, маданият муассасалари фаолиятини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, шаҳар ва туманларда ёшларни тадбиркорликка ўқитиш, кредит олиш, бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида масъуллар зиммасига аниқ вазифалар юкланди.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?