Фарғона вилоятида туркиялик меъморлар лойиҳаси асосида замонавий иншоотлар қурилади

Фото: Халқ сўзи
Айни кунларда Меҳмет Бекташ бошчилигидаги Туркиянинг “Studio Vertebra” меъморлик компанияси вакиллари Фарғона вилоятида бўлиб турибди.
Фарғона вилояти ҳокимлигида ўтказилган юзма-юз мулоқотда “Studio Vertebra” вакиллари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам бир қатор истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирди. Учрашувда туркиялик меъморлар томонидан бу борада режалаштирилаётган бир қатор бино-иншоотлар лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
— Ўзаро ҳамкорлик келишувларига кўра, туркиялик меъморлар томонидан Марғилон мусиқали мақом театри учун 500 ўринли янги бино қурилади, — дейди Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Позилов. — Шунингдек, турк меъморлари лойиҳаси бўйича вилоят кўргазмалар маркази бунёд этилади. Унинг тасарруфида кўргазмалар павильони, бизнес маркази, 500 ўринли конференциялар зали ва бошқа объектлар қурилиши кўзда тутилмоқда.
Шу билан бирга Фарғона шаҳрининг Қиргули даҳасида туризм мажмуаси барпо этиш ҳам мўлжалланяпти. Вилоятда туризм соҳасини жадал ривожлантиришга қаратилган ушбу лойиҳа доирасида замонавий меҳмонхона, чўмилиш ҳавзаси, ресторанлар ҳамда бошқа қатор хизмат кўрсатиш объектлари қад ростлайди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг