Фарғона вилоятида қарийб 8 мингта хонадондан иборат 200 та кўп қаватли уй бунёд этилмоқда

15:51 28 Ноябрь 2022 Жамият
386 0

Фото: Халқ сўзи

Бу йил Фарғона вилоятида 7 минг 956 хонадондан иборат 200 та кўп қаватли уй-жойлар бунёд этиш режалаштирилган эди. Мана, 2022 йил ҳам поёнига етяпти, хўш, бу режа амалда ўз исботини топяптими?

— Имкон қадар бу режани бажаришга, йил охирига қадар юзлаб янги уйларни фойдаланишга топширишга ҳаракат қилинмоқда, — дейди Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Позилов. — Айни жараёнда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими жорий этилиб, объектларда қурилиш ишлари боришини кузатиш, маблағлардан тўғри фойдаланиш, объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш жараёнлари ҳақида онлайн маълумот олиш имконияти яратилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда 102 та аҳоли яшаш пунктларида шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ўз навбатида 38 та МФЙ ҳамда Фарғона шаҳри, Фарғона ва Ёзёвон туманларида қурилаётган 3 та «Янги Ўзбекистон» массивларининг, 4 та МФЙнинг шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаси, 3 та шаҳарчанинг Бош режа ва батафсил режалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?