Фарғона вилоятида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

13:01 03 Март 2025 Жамият
130 0

Фарғона вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар А.Ю. ва З.А. қонунбузарликка қўл ургани аниқланди. Улар фуқаро М.Х.га 3 турдаги 2 минг 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 42,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳуқуқбузарликка қарши олиб борилган текширув натижасида, мазкур шахслар ноқонуний тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва сотиш орқали иқтисодий жиноят содир этгани маълум бўлди. Қонун талабларига зид равишда тамаки маҳсулотларини ҳужжатларсиз муомалага киритиш аҳоли саломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Шу сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бу каби ҳолатларнинг олдини олишга ва жиноятчиларга нисбатан қатъий чоралар кўришга эътибор қаратмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 186-1-моддалари (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва қўшимча текширувлар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер