Фарғона вилоятида куз мавсумида 5 миллион 747 минг дона кўчат экилмоқда

Фото: Халқ сўзи
Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳардаги «Янги Ўзбекистон» боғида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий равишда кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Тадбирда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари, ташкилот ва идоралар раҳбарлари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, экология ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари фаол қатнашди.
Фарғона вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида куз мавсумида Фарғона вилоятида 5 миллион 747 минг дона кўчат экиш белгиланган. Ҳозирги кунга қадар автомобиль йўллари ва дала майдонлари четлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари, маҳаллалар, ижтимоий муассасалар ҳудудларига 4 миллион 437 минг дона манзарали ҳамда мевали дарахт ниҳоллари ерга қадалди.
Айни жараёнда вилоятнинг 19 та шаҳар ва туманида 40 та «яшил боғлар» ташкил этилди. Кузги кўчат экиш тадбирлари 1 декабргача тўлиқ якунланиши режалаштирилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг