Сўх туманида аэродром қурилиши ишлари якунланди

11:27 17 Октябр 2021 Жамият
1667 0

Фарғона вилояти Сўх туманида аэродром қурилиш ишлари якунланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Навобод маҳалласида қурилган аэродром майдони етти гектар, узунлиги етти юз метрни ташкил этади.

Қайд этилишича, аэродром, кутиш зали, ресторан, савдо нуқтаси ва дам олиш жойларини ўз ичига оладиган замонавий комплексни қуриш учун давлат бюджетидан 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Синов рейслари яқин кунларга режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?